Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россияда бўлиб, қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Учрашувларда бир нечта инвестиция келишувларига эришилган.
Дам олиш масканидан қайтаётган бир неча йигит Traverse машинасини бошқариб келиб, ЙПХ инспекторлари олдида тўхтаган ва сирена чалган. Инспекторлар эса “сизга мумкин” дегандай шунчаки кулиб қўя қолишган.
56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқовга жиноят иши доирасида бир неча кун аввал қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди. Азамат Холиқов Kun.uz бир неча бор ёритган “Тўдакўл иши” билан боғлиқ ишда томонлардан бири эди.
Қизилтепадаги ҳокимият мажбурлови билан овоз тўпланган лойиҳалар бекор қилиниб, пул маблағлари кейинги ўринлардаги, одамлар учун чиндан ҳам муҳимроқ бўлган лойиҳаларга сарфланиши лозим.
Ўлмас Истамов ташкилот раҳбарларини “Опен бюджет”да битта ташаббусга овоз тўплашга мажбурлагани акс этган аудио тарқалди. У мазкур топшириқни туман ҳокими берганини айтиб, “план”ни бажармаганларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилган ҳамда ташкилот раҳбарларини ноинсофлар, дея атаган.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов байрам кунлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Уруш қатнашчиларига байрам совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилган.
Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича 2024 йил 1 апрелидан амалда қўлланадиган янги тарифлар тасдиқланди.
Шу куннинг ўзида сифатсиз ҳолга келган фасад қисмини қайта тиклаш ишлари олиб борилган.
Тошкент вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Навоийдаги мактабда сочи олинган боланинг отаси оммага мурожаат қилиб, бўлиб ўтган ҳолатда директорнинг айби йўқлигини айтди. Kun.uz'нинг аниқлашича, мурожаатчи ота – Навоий шаҳар маданият бўлими бошлиғи Алишер Ҳасанов бўлади. У мактабда сартарошхона ёки салон очишни таклиф қиляпти.
Оммавий соч олиш “тадбири” ташаббуси мактаб директоридан чиққани, миллий гвардия ходимлари эса жараён устига бориб қолгани айтилмоқда. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи бу оқлаб бўлмас ҳолат эканлигини билдирди.
Собиқ ўринбосар январ ойида президент танқидига учраганди.