16:22 / 19.07.2019
15836

Андижонда аёлининг ўлимига сабабчи бўлган шахс ушланди

2019 йил 18 июль куни соат 19:30ларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи 55 ёшли А.С. маст ҳолда уйида рафиқаси 47 ёшли М.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.С. касалхонага келтирилганида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Top