23:48 / 10.05.2024
14015

«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди

Килиан Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди.

«ПСЖ» ҳужумчиси ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилди, аммо қайси жамоага ўтаётганини айтмаган.

«Мен ҳар доим вақти келса, гапиришимни айтганман. Сизга бу мавсум «ПСЖ»даги сўнггиси эканини айтмоқчиман. 7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак.

Шартномани узайтириш ниятим йўқ, бир неча ҳафтадан кейин бу ердаги саргузаштим ниҳоясига етади. Якшанба куни «Парк де Пренс»даги сўнгги ўйинимни ўтказаман», - дейди Килиан видеомурожаатида.

Килиан 2017 йилдан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 7 мавсумда 255та голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, Килиан «Реал» билан феврал ойидаёқ шартнома имзолагани, томонлар бу ҳақда расман эълон қилмаётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Top