08:10 / 16.05.2024
2991

Германия ТИВ: Украиналик миллатчилар ушбу давлатдаги тинчликка таҳдид солмаяпти

Украина қуролли кучларининг Германияда ўтказилаётган машғулотлари давомида украиналиклар ўнг қанот экстремистик рамзларни кийиб юриши билан боғлиқ алоҳида ҳолатлар аниқланди, дея хабар беради Германия ТИВ. Бу аскарлар курсдан олиб ташланди ва уйларига жўнатилди, дея қўшимча қилди Берлин.

Фото: Sascha Steinach/dpa/picture-alliance

Германия ҳукумати Украинадаги эҳтимолий тинчлик келишувига радикал украин миллатчилари томонидан таҳдидни кўрмаяпти. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлигининг 15 май, чоршанба куни эълон қилинган «Германия учун муқобил» ўнг қанот популистик партияси фракциясининг ёзма сўровига жавобида айтилган. «Россиянинг Украинага қарши уруши замирида айнан рус империализми турибди, бу халқаро ҳуқуқни бузади ва Европа хавфсизлигига таҳдид солади», дейилади ҳужжатда.

Германия қуролли кучлари (бундесвер) томонидан ўтказилаётган украиналик ҳарбий хизматчилар учун ўқув курси давомида ўнг қанот экстремистик рамзларни кийишнинг еттита ҳолати қайд этилган, дейилади жавоб хабарида. Бу украиналик аскарларни тайёрлаш Украина Қуролли кучлари билан келишилган ҳолда дарҳол тўхтатилди ва ҳарбий хизматчиларнинг ўзлари уйларига жўнатилди, дея таъкидланади маълумотда.

Германия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, украиналиклар билан ўқув дастури доирасида ишлаётган немис аскарлари мунтазам равишда ўнг қанот экстремистик рамзлар бўйича кўрсатмалар олади. Бундан ташқари, украиналик ҳарбийлар Германияга етиб келгач, фашистлар рамзлари бўйича худди шундай машғулотлардан ўтган, дея тушунтирди Германия ҳукумати.

Top