17:00 / 21.05.2024
5152
Реклама

Kia яна энг зўрлар рўйхатида: кетма-кет иккинчи йил Kia «Йил бренди» номинациясини қўлга киритмоқда

Фото: Kia

2024 йилнинг 18-19 май кунлари Тошкент шаҳрида «MAKON Marketing Forum 2024» VI Халқаро бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан таъсис этилган ҳар йили ўтказиладиган VII «Йил бренди 2023» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Истеъмолчилар ва экспертларнинг овоз бериш натижаларига кўра, ADM Global компаниялар гуруҳи расмий дистрибютори бўлган Kia бренди учта мукофотга сазовор бўлди.

Кетма-кет икки йил мобайнида Kia, халқ вакиллари орасидаги овоз бериш (биринчи мукофот) ва эксперт ҳакамлар ҳайъати (иккинчи мукофот) овоз бериши натижаларига кўра «Транспорт» тоифасида «Йил бренди» мукофотига лойиқ топилди. «Йил бренди» танловида 300 га яқин компания иштирок этиб, улар 25 номинация бўйича энг зўрлар унвонига эришиш учун курашдилар. Ғолиблар 350 минг нафарга яқин инсонлар иштирок этган Телеграм-бот орқали умумхалқ овоз берилиши ёрдамида аниқланди. Шунингдек, турли категориялар бўйича энг муваффақиятли брендларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан таклиф этилган 130 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва ҳамкорлар ўртасида эксперт овоз бериш ҳам ўтказилди.

Фото: Kia

ADM Global компаниялар гуруҳининг маркетинг фаолияти ҳам истеъмолчилар, ҳам мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Натижада, Kia бренди яна бир қўшимча – «2023 йилда Ўзбекистондаги автомобил брендлари ўртасидаги маркетинг фаоллиги етакчиси» мукофотга сазовор бўлди. Бу Kia’нинг «MAKON Marketing Forum 2024» VI Халқаро бизнес форумидаги эришган учинчи мукофоти бўлди.

Шунингдек, кўргазмалар залида 2 та автомобил – янги Kia Sonet шаҳар кроссовери ва янгиланган Kia Sorento (2024 й.) намойиш этилди. Форумнинг барча иштирокчилари машҳур автомобиллар билан яқиндан танишиш ва менежер маслаҳатини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистондаги Kia бренди эришилган ютуқлари билан чекланиб қўймай, сервис хизмат, мижозларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёжини қондириш соҳаларини такомиллаштиришни давом эттириб, шунингдек, Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг етакчиси сифатида ўз мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида юқори сифатли автомобиллар ва ажойиб эгалик тажрибасини тақдим этишга интилмоқда.

Kia автомобилларининг Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган илк автомобил заводи бўлмиш – ADM Jizzakh заводида амалга оширилмоқда.

Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Kia’нинг Ўзбекекистондаги тезкор ахборот линияси: +998 55 500 83 33

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Top