07:50 / 21.05.2024
2472

Самарқанд - Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилди 

24, 25, 26 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. 

Фото: Kun.uz

Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 24, 25, 26 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. 

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Top