Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда янги йилда қаторасига 5 кун дам олиш куни бўлади
18:20 / 28.12.2017
148961

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 декабрь куни «Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонини имзолади.

Фармонга кўра 2-3 январь кунлари дам олиш кунлари деб белгиланганди.

Шу тариқа, расман 30, 31 декабрь, 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш кунлари бўлади. Яъни, ўзбекистонликлар янги йилда қаторасига 5 кун дам олишади.

4, 5, 6 январь (шанба) кунлари эса иш куни бўлади.

Шунингдек, 20 март – сешанба ва 31 август – жума кунлари ҳам қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. 

Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларига қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади


Улашинг
Top