11:00 / 04.02.2020
0
14938

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларига ишга қабул эълон қилади

«Ўзагролизинг» АЖ мамлакатимиздаги ўз йўналишининг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади ҳамда узоқ йиллардан буён фермерлар ва тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

Компания томонидан соҳага корпоратив бошқарув тизимига ўтиш, янги хизмат турларини жорий этиш, олий маълумотли ёш кадрларни соҳага жалб этиш бўйича салмоқли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан «Ўзагролизинг» АЖ республикамиз бўйлаб ўз ҳудудий филиалларидаги бўш иш ўринларига номзодлар қабул қилиш бўйича эълон қилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 3 иш ўрни;
  • Хоразм вилояти – 1 иш ўрни;
  • Сирдарё вилояти – 4 иш ўрни;
  • Жиззах вилояти – 5 иш ўрни;
  • Тошкент вилояти – 7 иш ўрни;
  • Тошкент шаҳри («Ўзмашлизинг» МЧЖ) – 3 иш ўрни.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Номзодлар кўрсатилган ҳудудлар бўйича истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасида сараланади;
  • Молия-иқтисодиёт, инженер-механик ёки муҳандис технолог мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • Мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиш (хусусан, олий маълумот мутахассислиги ҳам тўғри келиши керак);
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
  • Замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан эркин фойдалана олиш (шунингдек, Microsoft Word, Microsoft Excel, 1С ва бошқа дастурлардан фойдалана олиш);

Номзодлар ҳужжатлари 25 февраль 2020 йилга қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-а уй; Телефон: 71 207-77-12

Ёки телеграм орқали: (90) 141-07-07 рақамига жўнатиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун:

Телеграмдаги расмий каналимиз: t.me/uzagroleasingjsc

Телефонлар: (90) 940-30-80; (90) 805-40-10; (97) 447-53-43

Биз сизларни кутамиз! «Ўзагролизинг» аҳл жамоасининг аъзосига айланинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top