Дилшод Худойбердиев Андижон вилояти Олтинкўл туманидан. Топиш-тутиши яхши, ўзига тўқ тадбиркор бўлган ва бир неча йил аввал катта қарз олиб, онлайн қиморда ютқазиб қўйган. Қарзини қайтармагани учун жазо муддатини ҳам ўтаб чиққан. У Kun.uz билан суҳбатда онлайн қимор воситачилари одамларни бу ўпқонга қандай тортиши ҳақида сўзлаб берди ва масъуллардан уларнинг яширин фаолиятига чек қўйишни сўради.
Доллар сўмга нисбатан кетма-кет 9 та савдо сессиясида 2 фоиздан кўпроққа мустаҳкамланди. Иқтисодчи Миркомил Холбоев миллий валюта курси динамикасидаги ўзгаришларни таҳлил қилди. Унинг қайд этишича, сўмнинг қадрсизланишига қарз тўловлари, реал курснинг ўзгариши ва пул ўтказмаларининг мавсумий камайиши каби омиллар таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.
Газсиз аҳоли учун иситиш мавсумида электр энергиясининг оширилган базавий меъёрини 350 kWh деб белгилаш таклиф этилмоқда. Kun.uz мухбири нега 500 kWh эмас, деган савол билан иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршид Мустафоевга юзланди. Унинг айтишича, газлашмаган ҳудудлардаги 60 фоиз аҳоли қиш пайтида ойига 300 kWh'гача электр энергияси ишлатади ва шу сабабли 350 kWh таклиф этилмоқда.










12:10












































