00:01 / 15.07.2020
61628

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 14 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 92 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14085 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 494 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 191таси аҳоли орасида, 303таси карантин муассасаларида аниқланган.

Тошкент шаҳрида жами 355 ҳолат қайд этилди, шундан 186таси аҳоли орасида, 169таси карантиндагилар орасида қайд этилган.

  • Қашқадарё вилоятида карантиндагилар орасида 21 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида карантиндагилар орасида 52 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида карантиндагилар орасида 27 ҳолат;
  • Навоий вилоятида карантиндагилар орасида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда карантиндагилар орасида 6 ҳолат;
  • Наманган вилоятида карантиндагилар орасида 13, аҳоли орасида 2 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида аҳоли орасида 3 ҳолат аниқланган.

Шунингдек, 297 нафар бемор соғайди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 8327 нафарни ташкил этмоқда. Тўрт нафар бемор вафот этиб, жами ўлимлар сони 67тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.  

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top