09:52 / 16.11.2017
26624

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Рашид Насруллаевич Раҳматов тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Р.Раҳматов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бош прокурорга икки янги ўринбосар тайинлагани хабар қилинганди. Унга кўра, аввал Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаб келган Эркабай Таджиев бош прокурор ўринбосари бўлди.

Top