09:32 / 25.06.2024
6356

Бўстонлиққа олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.

Фото: ЙҲХХ

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли велоспорт мусобақаси ўтказилиши туфайли маълум вақтга ёпилади.

Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 25-26 июн кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 34- ва 54-километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқинида старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисмида финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.

Top