00:18 / 15.01.2023
18526

Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди (фотожамланма)

Тадбирда ҳарбийлаштирилган тузилмалар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ходимлари ва уларнинг яқинлари қатнашди. Kun.uz мухбири ушбу тантанали тадбирдан фоторепортаж тақдим қилади. 

14 январь куни «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройида Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳарбийлаштирилган тузилмалар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Kun.uz мухбири ушбу тантанали тадбирдан фоторепортаж тақдим қилади.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов – Олий бош қўмондон Шавкат Мирзиёевнинг ватан ҳимоячиларига табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилди.

Бир қатордан жой олган юқори мартабали мулозимлар
Ўнгдан: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва бош вазир Абдулла Арипов
Ўнгдан: Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва ДХХ раиси Абдусалом Азизов
Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов
Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов
Ўнгдан: Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев ва Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов
Ўнгдан: Олий Мажлис сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ва Спикер ўринбосари Акмал Саидов
Марказда: Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков
Чапда: Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратулла Рафиқов
Ўзбекистон байроғи фонида ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг байроқлари

Тадбирга Ўзбекистондаги элчихоналарда фаолият юритаётган ҳарбий атташелар ҳам таклиф қилинган.

Тадбирда халқаро армия ўйинлари ғолиблари ҳам эслаб ўтилди

Байрамга фахрийлар, ходимларнинг яқинлари ва курсантлар ҳам ташриф буюрган.

Ватан ҳимоячилари ва уларнинг яқинлари учун ҳарбий оркестр, санъаткорлар ва сўз усталари томонидан байрам чиқишлари бўлди.

Суратлар муаллифи Фаррух Абсаттаров

Top