10:04 / 06.02.2016
7273

Matiz январь ойида Қозоғистондаги энг оммабоп автомобиль бўлди

Ўзбек автосаноати намунаси бўлмиш Matiz Қозоғистоннинг январь ойидаги энг оммабоп автомобили топ-5талигида биринчи ўринни эгаллади

Kolesa.kz нашрининг ёзишича, топ-5таликка кирган барча автомашиналар МДҲда ишлаб чиқарилган. Биттадан номзод Ўзбекистон ва Қозоғистонда, қолган 3 таси Россия Федерациясида йиғилган.

1. Daewoo Matiz

Ихчам ва камхарж Daewoo Matiz рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Унинг автосалондаги нархи 1 559 000 танга. Ярим йилгина муқаддам унинг баҳоси 1 059 000 танга эди. Шунча пулга 3,5 метрлик хетчнинг 51 от кучига эга 0,8 литрлик мотор ва 5 босқичли механик агрегат билан таъминланган версиясини сотиб олиш мумкин. Диллерлардаги нархи 1 559 000 дан 2 329 000 тангагача.

2. LADA Granta


Оммабоплик нисбати бўйича иккинчи ўринни LADA Granta банд этди. Ўзининг арзон нархи билан қозоқ бозоридаги энг машҳур моделлар қаторига кира олди. Харидоргирлиги бўйича Hyundai Accent кейинги ўринда холос. Седаннинг энг оддий модели 1 669 000 тангага сотилмоқда. Бундай автомобилга 82 от кучига эга 1,6 литрлик мотор ва 5 босқичли механик агрегат ўрнатилган. LADA Granta`нинг энг қиммат модели 2 392 000 танга.

3. Geely CK


Учинчи ўринда Хитойнинг Қозоғистонда йиғилга автомобили — Geely CK. Унга расмий диллерлар 1 930 000 танга баҳо қўйишган. Седан 1,3-литр 85 от кучига эга агрегат ва механика билан таъминланган. Geely CK`нинг нархи 1 930 000 тангадан 2 250 000 тангагача сотилмоқда.

4. LADA Kalina


Тўртинчи поғонада яна бир LADA қайд этилди. Бу сафар Kalina модели. Унинг «Стандарт» версияси 2 013 000 тангага баҳоланган. Имкониятлари Granta`га яқин: 87 от кучига эга мотор ва битта хавсизлик ёстиқчаси хизматингизда. Kalina хетчбекининг нархи 2 013 000 тангадан бошланиб, 2 748 000 тангада тугайди.

5. LADA Priora


Кучли бешликни яна LADA якунлайди, яъни унинг Priora модели. Яқин вақтларда ҳам бу автомобиль ўз заводининг байроқдори эди. Фақат «Гранта» уни бу мақомда маҳрум қилиш арафасида. LADA Priora автомобилининг нархи 2 038 000 танга. Седан 16 клапанли 106 от кучига эга, 1,6 литрлик мотор, хавфсизлик ёстиқчаси, ABS, руль кучайтиргичи, марказий занжир, борткомпьютер ва олд ойнакўтаргич билан таъминланган. Бошланғич баҳоси 2 038 000 танга. Энг қиммат моделига 2 493 000 танга нарх қўйилган.

Top