19:09 / 22.01.2021
5948

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: вилоятнинг деярли барча ҳудудида электр энергияси тикланди

Республикамизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими таъсирида Хоразм вилоятида ҳам жорий йилнинг 21 январь куни кучли шамол аралаш қор ва ёмғир ёғиши кузатилди.

Натижада вилоятнинг деярли барча туманларида электр энергиясида узилишлар юзага келди. 

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 100 дан ортиқ тезкор гуруҳлар жалб қилиниб, 21 январь кунининг якуни ва 22 январь куни тонгда ҳам таъмирлаш ишлари ташкиллаштирилди.

Тезкор гуруҳларга 500 тадан ортиқ ходимлар жалб қилиниши натижасида айни вақтда электр энергиясидан узилган ҳудудларнинг 97% қисмида электр энергияси тўлиқ тикланди.

Бундай ҳолатда электр энергияси ходимлари ва вилоят фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликдан хонадонларни иситиш, автомобилда ҳаракатланиш давомида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Top