08:29 / 30.04.2018
23058

Барле: икки давлатдаги шаҳарча. Бельгия ва Голландия чегараси бўйлаб саёҳат (фото)

Дунёда икки давлат ўртасида жойлашган кўплаб шаҳарлар бор. Улар дарёлар, кўприклар ёки бетон деворлар билан ажратилган. Бироқ Голландия-Бельгия чегарасидаги Барле шаҳри – жуда ўзгача жой.

Шаҳарнинг Бельгиядаги қисми - Барле-Хертог муниципалитети – Голландия ичидаги анклав, Бельгия чегарасидан 5 километрда жойлашган. Унинг ҳудудида эса «иккинчи тартибдаги» Голландия анклавлари жойлашган. Шаҳарнинг Голландия қисми Барле-Нассау деган номга эга.

Голландия-Бельгия чегараси бу ерда шунчалик қизиқ шаклга эгаки, у ҳеч қандай дарёлар ёки табиий тўсиқларга қарамайди, бироқ ҳар доим ҳам кўчалар бўйлаб ўтмайди: уйларни турли қисмларга ажратади, кўча ўртаси, боғлар ёки уйнинг ичида кескин бурилишлар қилади.

Мана уй, бу ерда чап томондаги кириш қисми – Голландияда, ўнг томондагиси – Бельгияда. Қайси подъезда қайси мамлакатда эканини тушуниш учун, рақамлар турли рангга эга: қизил-оқ-кўк – Голландияда ва қора-сариқ-қизил – Бельгияда.

Фото: 2f.ru

Бу ерда Бельгия ва Голландия ўртасидаги чегара жуда мураккаб: Бельгия ҳудуди 22та алоҳида қисмлардан иборат, уларнинг ичида 7та Голландия анклави бор. 

Бироқ бу нафақат 2 турли давлат, балки иккита ҳар хил муниципалитет ҳам: Бельгия шаҳри Baarle-Hertog деб аталади, Голландия - Baarle-Nassau.

Фото: 2f.ru

Мураккаб чегара 1200-1650 йилларда фламанд феодаллари ўртасидаги ер савдоси ва қарама қаршиликлар туфайли юзага келган. 1648 йилда эса бу ерлар турли фламанд давлатлари таркибига кирди: мустақил Шимолий ерлар ва Испания истилоси остидаги ҳозирги Бельгия ҳудуди. 1830 йилдаги инқилоб ва 1843 йилда ҳозирги Бельгия ташкил этилганидан сўнг, чегара демаркация қилинди.

Чапда ва олдинда – Голландия

Фото: 2f.ru

Чапда – Бельгия 

Фото: 2f.ru

Велойўлак чегарани кесиб ўтади

Фото: 2f.ru

Шаҳарда ҳаммаси иккитадан: иккита мэрия, иккита полиция. Бу ерда олтита уяли тармоқ бор (3та Голландиянинг ва 3та Бельгиянинг). Ҳамда фақат туристик офис битта: у голланд тилида сўзлашувчиларга мўлжалланган.

Фото: 2f.ru

Чегара шаҳар марказида, туристлар кўп бўладиган жойларда белгилаб қўйилган. Бошқа ерларда эса қайси давлат эканни тушуниш учун GPS ва Google maps, ёки подъездаги рақамдан тушуниш мумкин.

Уйдаги Бельгия рақами

Фото: 2f.ru

Уйдаги Голландия рақами

Фото: 2f.ru

Чегарани белгилаш учун баъзи жойларда крестча кўринишидаги алоҳида белгилар бор

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru

1198 йилда барон бу ерларни герцогга берган

Фото: 2f.ru

Фото: 2f.ru

Фото: 2f.ru

Аслида, Голландия ва Бельгия чегараси эркаклардан ўнгдаги дўкон пештахтасидан ўтади, бироқ номсиз рассом уни ўша ерга чиза олмаган

Фото: 2f.ru

Йўл ва йўлбўйи плиткаси бўйича дунёда фақат голландияликлар (фламандлар) энг кучли

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru

Емакхона – Бельгияда, мотоцикл – Голландияда. Давлат чегараси металл шайбалар орқали ўтади

Фото: 2f.ru

Умуман олганда Барле – жуда оддий фламанд қишлоғи, унда ҳаттоки каналлар йўқ

Фото: 2f.ru

Бельгиядаги қисмда туристик кўрсаткичлар Антверпен провинциясининг туризм бўйича қўмитаси томонидан ўрнатилган. Голландиядаги шаҳарда бунга эътибор ҳам беришмаган.

Фото: 2f.ru

Посёлка марказидаги ернинг бир қисми боғлар билан эгалланган

Фото: 2f.ru

Видеокассеталар автоматик ижараси, ҳамон ишламоқда

Фото: 2f.ru

Бельгияда кўчалар номлари ёзилган кўрсаткичларга жуда ижодий ёндашилган

Фото: 2f.ru

Спамдан ҳимоя

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru

Бельгия авторақамлари ҳамон бошқалардан ажралиб туради

Фото: 2f.ru

Барле-Нассау ва Барле-Хертог чегараси шу даражада чиройлики, логотипга ҳам арзийди.

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru
Top