09:00 / 27.12.2019
10004
Реклама

Jizzax Organic қишлоқ хўжалиги кластерининг бугуни ва эртаси

Мамлакат қишлоқ хўжалигида чорвачиликнинг роли ва ўрни беқиёс. Қаттиқ озуқа базасини яратиш ва наслли чорвачиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш биринчи навбатдаги устувор вазифалар сирасига киради. Ушбу соҳани ривожлантириш учун илғор халқаро тажрибани ўзлаштириш керак. Шу йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган чорвачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда шулар ҳақида сўз борди.

Жиззах вилоятида чорвачиликни ривожлантириш ва гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларининг ҳажмини ошириш борасида мақсадли йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йилда Jizzax Organic гўшт ва сут ишлаб чиқарадиган замонавий агросаноат кластери фаолиятини ташкил этиш бўйича йирик инвестициявий лойиҳани реализация қилиш бошланди.

Jizzax Organic – йирик агросаноат мамуаси

Даштобод шаҳридан ташқарига чиқишингиз билан Чилонзор маҳалласи ёнида – чўлнинг ўртасида улкан қурилиш майдончасини кўришингиз мумкин. 57 гектар майдонда 6000 бош қорамол боқиладиган улкан Jizzax Organic чорвачилик комплекси қурилмоқда.

“Мажмуанинг қурилиши қатъий жадвал асосида олиб борилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 34 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 10 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди ёки бошқача айтганда, қурилиш-монтаж ишлари 30 фоизга бажарилди. Бугунги кунда объектда 340 нафар ишчи ва муҳандис-техник ходимлар ишламоқда, қурилишга 59 та махсус техника жалб қилинган”, дейди лойиҳа раҳбари Муҳиддин АБДУЛЛАЕВ.

Jizzax Organic компаниясининг биринчи босқичини ишга тушириш 2020 йилнинг июн ойига мўлжалланган. Ҳозирга қадар ем-хашак сақлаш учун 4 та омборхона, пичанларни сақлаш учун 10 та майдон ва чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш цехи қурилди. Ҳозирда ҳар бири 500 бош қорамолга мўлжалланган 4 та молхона қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Режалаштирилган барча ишларнинг қатъий белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилиши ва замонавий технологиялардан самарали фойдаланилиши ушбу муҳим объектнинг қурилиш сифати ва суръатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, қурилаётган объектнинг ҳудудида тўғридан-тўғри қурилган бетон блок тўлиқ қувват билан ишламоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу қурилма туфайли нафақат қурилиш учун бетонни узлуксиз етказиб берилмоқда, балки ёнилғи-мойлаш материалларини тежалмоқда, меҳнат ва молиявий маблағларни тежашга ёрдам берадиган темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқарилмоқда.

Мажмуа ҳудудида ишчи-ходимлар учун махсус шаҳарча барпо этилмоқда. Кўп қаватли бинолар нафақат замонавий жиҳозланган квартираларга, балки овқатланиш ва маиший хизматларга ҳам эга бўлади. Бир сўз билан айтганда, тез орада чўлнинг ўртасида нафақат улкан чорвачилик комплекси, балки меҳнат жамоаси аъзолари учун қулай шаҳарча пайдо бўлади.

100 млн долларлик инвестиция лойиҳаси

Келгусида Jizzax Organic мамлакатдаги энг йирик чорвачилик агросаноат кластерларидан бири бўлади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги “Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 619-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Зомин ва Зарбдор туманлари ҳудудида 11 минг гектар ер майдони ажратилган.

Қишлоқ хўжалиги мажмуаси бир йилда 2,5 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга бўлади. Яқин келажакда комплексдаги зотдор қорамоллар сони 6 мингга етади. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг бўлиши айтилмоқда.

Jizzax Organic қишлоқ хўжалиги кластерининг яратилиши нафақат ишлаб чиқарилган сут ва гўшт ҳажмининг сезиларли даражада кўпайишига, балки республикада зотдор қорамоллар сонининг кўпайишига ёрдам беради.

Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг асосий устунлиги республикада мутлақо янги бўлган қорамол зотлари (Абердеен-Ангус, Вагю ва Херефорд) етиштириладиган Jizzax Organic маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришдан иборат, бу шубҳасиз гўшт ва сут маҳсулотларини хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиш ҳажмини оширишга ёрдам беради.

“Асосий мақсадимиз – комплексни замонавий тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга айлантириш, – дейди Jizzax Organic МЧЖ хорижий компанияси бош директори Ҳикматилла КАРИМОВ. – Компаниямиз гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларининг ҳажмини оширишга хизмат қиладиган соҳадаги энг илғор технологиялар ва илмий салоҳиятга эътиборни қаратади. Бу йил биз керакли миқдорда сифатли озуқа ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Асосий вазифаларимиздан яна бири – маҳсулотнинг мўлжалланаётган ҳажмига эришиш. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мажмуада селекция-генетик марказини (ССC) ташкил этиш яна бир муҳим йўналиш ҳисобланади. Ҳозир ушбу йўналишларнинг барчасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Барча ишларимиз ушбу муҳим ҳужжат талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Jizzax Organic компаниясида жами 300дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади”.

Компания сайти:
https://jizzax.org/

E-mail:
i.yadgarov@jizzax.org

Telegram: https://t.me/jizzax-organic

Реклама ҳуқуқи асосида​​​​​​

Мавзуга оид
Top