11:10 / 28.08.2022
37062

Баҳодир Ғаниев — таълимни инқирозга элтган сабаблар, адолатсиз тест тизими ва “Камолот” ҳақида

Бу йил олий таълимда ўқишни режа қилиб, тестга кирган 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриентнинг 550 минг нафари (51,2 фоиз) ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмади.

Бу кўрсаткич бугун ижтимоий тармоқларда шу қадар кўп муҳокама қилиняпти, жамоатчилик ҳайратига сабаб бўляптики, очиғи, бу бизни бироз ҳайрон қолдирди.

Демак, шу пайтгача таълимнинг ҳақиқий аҳволи, унинг “ботган ботқоғи” ё бўлмаса, мактабда ўқиётган, уни битираётган ўқувчиларнинг аксари ҳатто бир бет матнни тўғри ёзиб бериш малакасига эга бўлмай чиқаётгани кўпчилик учун янгилик бўлган, шекилли.

Kun.uz мухбири мактаб таълимига оид мавзулар юзасидан Осиё тараққиёт банки лойиҳа раҳбари, хусусий мактаблар бўйича консултант Баҳодир Ғаниев билан суҳбатлашди.

Маълумот учун, Баҳодир Ғаниев 1998-1999 йилларда Буюк Британиянинг Лафборо университети магистратурасини тамомлаган. 2005-2006 йилларда АҚШнинг Ел университетида малака оширган.

У турли йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси, Президент девонида Ёшлар ишлари сектори мудири ва “Истеъдод” жамғармаси раиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Баҳодир Ғаниев билан суҳбатимиз Ўзбекистонда халқ таълимини инқирозга элтган сабаблар, бунда ўқитувчилар ва директорлар ўрни, тест тизимидаги адолатсизликлар, кадрлар сиёсати ва “Камолот”да кечган йиллар ҳақида борди.

Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Интервюни Илёс Сафаров ўтказди.

Тасвирчи ва монтаж устаси – Абдуқодир Тўлқинов.

Top