14:40 / 20.06.2019
8355

«Тошкент-Ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди.

Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» йўналишидаги авиақатнов қачон йўлга қўйилиши бўйича савол берилди.

«Ўтган йили бешта янги йўналиш бўйича авиақатновларни йўлга қўйдик. Бу йил ҳам иккита янги йўналиш – Тбилиси ва Жакарта томон қатновлар амалга оширилиши режаланган. Тўғри, Ўш қўшни давлатнинг йирик шаҳри ва унда кўп сонли миллатдошларимиз яшайдилар. Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз ва кун тартибидан олганимиз йўқ. Аммо ҳозирча аниқ муддатлар ҳақида гапиришга эрта», дея МАК директори ўринбосари Умид Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

2018 йилнинг 17 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиацион ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Қирғизистоннинг Air Manas ва Avia Traffic Company компаниялари вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтган, томонлар Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига тўрттагача ошириш, шунингдек Ўш-Тошкент-Ўш йўналиши бўйича қирғиз томонидан ҳафтасига битта рейс очишга келишиб олишгани ҳақида хабар берилганди.

Top