11:27 / 18.10.2019
0
5413

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Вилоят ҳокими автоматлаштирилган тизим тезроқ жорий қилинишига тарғиб этмоқда

Ҳозирда Самарқанд вилоятининг барча туманларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Бугунги кунга келиб, Самарқанд вилоятида жами 818 мингга яқин истеъмолчилардаги мавжуд ҳисоблагичларнинг  320 мингдан ортиғи  алмаштирилди, ҳамда 232 мингдан зиёди БИЛЛИНГ тизимига уланди.

Дебитор қарздорликни кескин қисқартиришни асосий мақсад қилиб олган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг АСКУЭ марказий серверига ташриф буюриб, автоматлаштирилган тизим билан яқиндан танишиш мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилиш жараёни, истеъмол, тармоқлардаги технологик йўқотишлар миқдори ҳамда ҳисоблагичларни автоматлаштирилган тизимга боғлаш жараёнлари билан танишди.

Ташриф давомида вилоят мажбурий ижро бюроси раҳбариятига, ҳоким ўринбосарлари, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» раҳбариятига қисқа муддат ичида Самарқанд шаҳрида замонавий электрон ҳисоблагичларни тўлиқ алмаштириш, ҳамда  ҳисоблагичларга тўлиқ тамғалар ўрнатиш ишларини якунлаш бўйича шахсан топшириқлар берди.

Ҳозирда ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилаётган айрим хонадонлар кузатилаётганлиги сабабли вилоят ҳокими жойларга бориб, фуқароларга ҳисоблагичларни алмаштириш шартлигини тушунтириб, барча маҳалла профилактика инспекторлари, маҳалла раисларига энерго таъминот корхонаси ва мажбурий ижро бюроси ходимларига кўмаклашиш керакли бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳурматли истеъмолчилар! «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан бепул ажратилган ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмаслигингизни илтимос қилиб қоламиз!

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top