07:58 / 18.09.2020
10788

Ўзбекистонда хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати янгиланди 

Хусусийлаштириладиган корхоналар ҳақида уч тилда тайёрланган объектлар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рўйхатда жами 65та хусусийлаштирилаётган активлар тўғрисида маълумот мавжуд. Улар орасида KVARTS АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Самарқандмармар” АЖ, “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖ, “Пойтахт қурилиш ва хизмат” ДУК, “Автогазтаъминот” МЧЖ, “Муборак текс” МЧЖни кўриш мумкин.

Бундан ташқари, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ, МЧЖ “Деҳқонобод калий заводи”, “Ўзагролизинг” АЖ, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК,  “Фотон” АЖ, “Шарқ” АЖ, АЖ Farg’onaazot, “Ичан қаъла” меҳмонхонаси, “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Чорвоқ” дам олиш маскани ҳам хусусийлаштириладиган активлар қаторига қўшилган.

Top