09:00 / 04.03.2021
11735
Реклама

Manzara турар жой мажмуасида 2 хонали хонадонлар махсус таклиф билан ҳамёнбоп нархда сотилмоқда

Manzara замонавий турар жой мажмуаси юқори сифатли ва шинам хонадонлар кенг танловини таклиф этади.

Bizning Uylar Development компанияси томонидан бунёд этилаётган Manzara турар жой мажмуаси – бу шаҳарнинг янги мавзеси, кенг кўламли Yunusobod Business City'нинг таркибий қисмидир. Қурилишнинг умумий майдони 45 гектардан ортиқ бўлиб, «шаҳар ичидаги шаҳар» ғояси асосида бунёд этилмоқда. Концепцияга кўра мажмуа аҳолиси ўз ҳудудларидан ташқарига чиқмасдан кенг турдаги барча керакли хизматлардан фойдаланишлари, харидларни амалга оширишлари, кафе ва ресторанларга ташриф буюришлари мумкин.

Manzara турар жой мажмуаси – ўн иккита кўп қаватли уй-жойлардан иборат бўлиб, уйлар тўққиз қаватни ташкил этади. 2021 йил ёзида мажмуадаги 1122 та хонадонга оилалар кўчиб келади. Хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда сотувга қўйилган. Объектнинг улкан ҳудудида ривожланган инфратузилма: кўкаламзор майдонлар, сайр йўлаклари, пухта ўйлаб лойиҳаланган жамоат жойлари, болалар ва спорт майдончалари, ўзининг ички автотураргоҳи ва автоуловларсиз ҳовлилар бўлиб, буларнинг барчаси мажмуа аҳолисининг фаровон ҳаёти учун хизмат қилади.

Хонадонлар лойиҳасининг турли хил эканлиги харидорларга ўзларига энг мақбул уй-жой вариантини танлаш имкониятини беради. Ёш оилалар учун мажмуадаги 45 квадрат метр майдонга эга хонадон идеал ечим ҳисобланади. Бундай майдонга эга оммабоп эргономик хонадон пухта лойиҳаланган бўлиб, унда даҳлиз, йўлак, ошхона, меҳмонхона, ётоқхона ва ҳатто балкон ҳам мавжуд. Албатта бу турдаги кўчмас мулкка талаб катта бўлганлиги сабаб хонадонлар сони чекланган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top