10:29 / 15.11.2018
11237

Шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон 2021 йил охирига келиб Жаҳон банки гуруҳининг «Бизнес юритиш» ҳисоботи «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» индикатори бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиш ниятида. 

Қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий стандартларини жорий этиш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳам кўзланмоқда. Ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Norma
 
Янги тартиб
 
Уни тўрт босқичда жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади
 
2019-2021 йилларда давлат қурилиш стандартлари, техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидалари босқичма-босқич қайта кўриб чиқилади. Бунда илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.
 
Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши лозим. Кодекс уни амалга оширишга доир процессуал механизмларни ўзида жамлаши керак, шу жумладан:

• асосий принциплар, функциялар ва қурилишни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг каталогларини юритиш, қурилиш соҳасида аккредитациялаш тартиби;
• бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилишга буюртманомаларни келишиш, давлат пудрат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби;
• шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш объектларининг қурилиш инспекциясини амалга ошириш ва фойдаланишга қабул қилиш тартиби;
• лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида ишловчи архитекторлар ва муҳандислар малакасига қўйиладиган талабларни, уларнинг жавобгарлик даражасини, шу жумладан моддий жавобгарлик даражасини белгилаган ҳолда қурилиш соҳасини профессионал жиҳатдан тартибга солиш;
• ўтиш даври қоидалари ва, шу жумладан қурилиш назорати сифатини, конструктив хавфсизликни, жавобгарлик ва суғурта тартибга солинишини, қурилиш фаолияти субъектлари рақобат муҳитини ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъминловчи бошқа масалалар.
 
Инфратузилма модернизацияланади
 
Хорижий компанияларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва мамлакат ҳудудига илк бор олиб кириладиган қурилиш асбоб-ускуналари, техникаси, материаллари ва буюмларини сертификатлайдиган синов лабораторияларини ташкил этиш таклифи илгари сурилмоқда.
 
Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш соҳасидаги лицензияланадиган фаолият турлари сертификатлаштириш, аккредитациялаш ва лицензиялаш орқали тартибга солинишини қайта кўриб чиқиш лозим. Лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашнинг соддалаштирилган механизмини тасдиқлаш режалаштирилмоқда, унда қуйидагилар назарда тутилади: 

• 2019 йил 1 мартдан лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни сертификатлаштириш ваколатларини Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасига, қурилиш соҳасидаги аккредитациялашни эса ЛБМА ҳузуридаги Аккредитация марказига топшириш;
• Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасининг лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида сертификатлаштириш учун масъул ходимларининг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
• аниқ, батафсил лицензия талаблари ва шартлари қайд этилган лицензия битими имзоланишини бекор қилиш, шунингдек лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширишнинг самарали механизми.
 
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар комплекси қурилиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларнинг кенг спектрини назарда тутади.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Top