08:01 / 21.08.2019
4950

АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл Ўзбекистонга келади

Фото: AP

АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 22 август куни АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл бошчилигидаги делегация икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Тошкент шаҳрига келади.

АҚШ делегациясининг ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида: Дэвид Хейл айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди. Нур-Султонда АҚШ давлат котиби ўринбосари Қозоғистон раҳбарияти вакиллари билан учрашади, икки томонлама ва глобал мавзулар бўйича стратегик шериклик ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Top