12:01 / 17.07.2023
17678

Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони пасайиши кутилмоқда

Ўтган дам олиш кунлари ҳарорат тартиби бўйича ёз фаслининг ўртаси учун нисбатан қулай бўлди. Кундузги ҳаво ҳарорати +34...+37 даража атрофида, ҳатто энг жанубий ҳудудлар бўйича ҳам +40 даражадан кўтарилмади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Ҳафта боши бироз иссиқ – кундуз кунлари +35...+40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42...+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33...+38 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат +2...+3 даражага пасаяди.

Ушбу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек 19-21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундуз кунлари асосан +37...+40 даража, сўнгра иш ҳафтаси охиригача +36...+38 даража бўлади.

Top