18:21 / 07.07.2020
82695

5та ҳудуддан 128 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 128 кишига COVID-19 ташхиси қўйилганини маълум қилди.

Фото: Getty Images

«2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 (+128) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган», – дейилади хабарда.

Бугун соат 10:00 ҳолатига касалланганлар сони 97тага ошгани хабар қилинганди. Расмий маълумотлар 14та ҳудуд бўйича берилаётган рақамлар билангина чекланиб қолмоқда.

Коронавирусдан соғайганлар сони 6 690 нафарни ташкил этяпти.

Ўзбекистон бўйича 3 858 нафар бемор COVID-19`дан даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top