23:40 / 14.11.2018
16519

Шаҳзода Чарльз — 70 ёшда (фотожамланма)

14 ноябрь куни Британия тахт вориси шаҳзода Чарльз 70 ёшга тўлди. Бутун умри давомида унга мамлакат - севгидан, бурч эса барчасидан устун эканини айтиб уқтиришган. Чарльзни ҳар қандай хато бутун қироллик оиласи нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига оид фикр билан вояга етказишган. У 21 ёшида Карнарвон саройида онаси, қиролича Елизавета II’дан Уэльс шаҳзодаси мақомини ва у билан бирга бир умрлик мажбуриятларни олган.

Болалигидан унга муносиб ворис бўлиши кераклиги уқтирилган, зеро ундан аввалги Уэльс шаҳзодаси бундай бўлмаган. Гап унинг тоғаси, Виндзорлар номини деярли йўққа чиқарган шаҳзода Эдвард ҳақида борган. У икки марта ажрашган америкалик Уоллис Симпсонга уйланиш учун 1936 йилда тахтдан воз кечган.

У бутун умр ўзи ҳақиқатда муҳим деб ҳисоблаган иш билан шуғулланган, аммо доим бошқаларнинг соясида қолган: аввал онасининг, кейин биринчи турмуш ўртоғининг, энди эса - ўғилларининг. Чарльз биринчи оиласидан ажрашган Камилла Паркер-Боулзни деб “халқ маликаси” Диана билан ажрашгани сабабли узоқ вақтгача эътибордан четда қолди, лекин бу тахт ворисининг бахтли бўлиш истаги билан изоҳланади. Бугунга келиб Буюк Британиянинг бўлғуси қироли шунча йиллар қўлдан бой берилган эътиборга сазовор бўлмоқда.

Шаҳзода Чарльз, 2015 йил

Қиролича Елизавета II турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп, фарзандлари Чарльз ва Анна Queen ҳамда итлари билан Шотландияда, 1955 йил

Шаҳзода Чарльз ва малика Диана тўй куни

Уэльс шаҳзодаси Чарльз ва Саудия Арабистони қироли Абдулла анъанавий қилич рақси вақтида, 1997 йил

Малика Диана ва шаҳзода Чарльз ўғиллари Уильям билан, 1982 йил

Шаҳзода Чарльз Италияга ташриф вақтида, 2017 йил

Малика Диана ва шаҳзода Чарльз Силли оролида фарзандлари билан, 1989 йил

Уильям укаси шаҳзода Харри (ўнгдан) ва отаси Чарльз билан, 2017 йил

Шаҳзода Чарльз ва Камилла

Шаҳзода Чарльз Булфорддаги ҳарбий базада, Буюк Британия, 2018 йил

Шаҳзода Чарльз ва Камилла, 2015 йил

Шаҳзода Чарльз, 2017 йил

Шаҳзода Чарльз Лондонда Хитой Янги йилини нишонлаш вақтида, 2015 йил

Уэльс шаҳзодаси Чарльз Ирландия Белфастидаги тадбир вақтида, 2010 йил

Мавзуга оид
Top