11:58 / 09.08.2022
19822

Бухорода жазирамада буғдойзорга ташлаб кетилган боланинг онаси топилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жазирама ҳароратда боласини буғдойзорга ташлаб кетган аёлнинг шахсига аниқлик киритилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизматининг расмий маълумот беришича, олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида туманнинг Кўлижаббор маҳалласи Кўҳна Найман қишлоғида жойлашган “Шукур Тўхта” фермер хўжалиги дала шийпонида ташлаб кетилган чақалоқ 2022 йил январ ойида туғилган Нарзуллаева Муслима эканлиги аниқланган. Чақалоқнинг онасининг ҳам шахси аниқланиб, тергов органига топширилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Top