12:28 / 23.04.2018
37290

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.

Бу ерда меҳмонни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди, қўшни давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада музокара бошланди.

Олий даражадаги учрашувлар ва музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган. 

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт- коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда. 

Top