13:23 / 13.02.2020
8
27096

Ўзбекистон янги турдаги ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Мудофаа саноати комплекси корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш тизимига замонавий технологияларни жорий этиш мўлжалланмоқда

Фото: KUN.UZ

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари корхоналари билан кооперацияда ҳарбий ва икки хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар, жумладан:

учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

янги турдаги ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кластерни ташкил этиш;

машинасозлик маҳсулотларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича кластерни ташкил этиш;

оптик мосламалар ва тунги кўриш мосламаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

мудофаа саноати комплексининг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари кластерини ташкил этиш назарда тутилади.

Масъуллар - Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top