2015 йил 1 май, Нукус. Алоқа оператори Beeline 2015 йилнинг биринчи ярмида саккизта янги дилерлик эксклюзив офислар ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Янги офислар Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг қуйидаги туманларида фаолият кўрсатмоқда: Чимбой, Қўнғирот, Хўжайли, Амударё, Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари.
“Бизнинг барча янги салонларимиз, Beeline мижозларига хизмат кўрсатишнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда, ҳар куни абонентларни қабул қилмоқда, - дейди Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов. – Эксклюзив офислар абонентларни тармоққа улаш, маслаҳатлашиш, тўловларни қабул қилиш, танланган тариф режаларига ўтиш ва компания жорий этган инновациялардан бохабар қилиш учун керакли барча шароитларга эга”.