17:16 / 02.05.2015
23386

Япония ҳақидаги “қайноқ” 9 факт

“Кун чиқар мамлакат” номи билан Япония ўзига хос маданияти, бетакрор тили, меҳнаткаш аҳолиси билан ном қозонган. Унинг ўзига хослиги шундан иборатки, асрлар ўтишига қарамасдан ўзининг кўп йиллик анъаналарини сақлаб келмоқда, шу билан бирга замонавий илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшяпти. Қуйидаги Япония ҳақидаги мақолада у ҳақида сиз билмаган маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

1. Япония пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар император авлодлари томонидан бошқариб келинадиган ягона мамлакатдир. Япон сулоласида мамлакат мавжудлиги даври мобайнида умуман узилиш бўлмаган. У милоддан аввалги 711 йилдан бери мавжуд.

2. Японияда шундай шаҳарлар бор-ки, қиш пайтларида совуқ ва қор ёғади, бироқ бунда кўчалардаги йўлкалар иситилади, бироқ шаҳарда истиқомат қилувчиларнинг уйлари истилмайди. Натижада мазкур шаҳарда яшовчи ҳар бир инсон ўз уйини ўзи иситишга мажбур бўлади.

3. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлишига қарамай, кўплаб энг-энг деган номга сазовор бўлган нарсалар мавжуд. Мисол учун, мамлакатда Disneyнинг энг қиммат боғ аттракционлари ва энг баланд америкача тоғлар, шунингдек бу ерда энг йирик йўловчилар ўтиш жойи, дунёдаги энг катта ва жаҳон стандартлари бўйича энг ривожланган метрополитен тизими мажуд.

4. Японияда аёллар учунгина мўлжалланган метро вагонлари мавжуд.

5. Мамлакатда чекувчи инсонларга нисбатан оддий қаралади. Бу ерда аэропорт ва темирйўл платформаларидан ташқари ҳамма ерда чекиш мумкин.

6. Япон тилидаги асосий иероглифлар бир вақтнинг ўзида  иккитадан тўрттагача бўлган бўғиндан иборат бўлади, бироқ ўн учта бўғиндан иборат ягона "ханэтокаватогаханареруото" иероглифи ҳам бор. У суякдан ажралаётган танадан келаётган овозни тасвирлайди.

7. Мулойимлик бўйича Япониядаги тил тўртта даражага бўлинади. Бошланғич – сўзлашув тили, кейин ҳурмат, кейин мулойим, ундан кейин эса тўртинчи даража ўта мулойим тил келади. Кўпинча эркаклар тилнинг суҳбат шаклидан фойдаланадилар, аёллар эса мулойим шаклини қўллайдилар.

8. Япония аҳолиси дельфинларни истеъмол қиладилар. Уларнинг фикрига кўра, у мазалироқ бўлиб, балиқ гўштига ўхшамайди. Ундан шўрва пиширилади, кусияки кабобини тайёрлайдилар ёки хомлигича ҳам истеъмол қилаверадилар.

9. Фудзи тоғлари Хонгю Сенген деб номланган синтоизм ибодатхонасига тегишли. Мазкур жой 1609 йилда унинг мулкига айланган, аслида ибодатхонада ўша кўп йиллик инъом келишувини сақлайдилар, унинг қонунийлиги 1974 йилда суд томонидан тасдиқланган.

Нима дейсиз, Япония мамлакати яна биз билмаган қанча тилсимларга эга экан-а?

Top