15:11 / 04.05.2015
1812

Саудия Арабистони диний ишлар полицияси "Twitter"даги саҳифаси 66 000 обуначи йиғди

dc4e2c5affa3554bafe24d1b3130414d_M

Kun.uz: Саудия Арабистони диний ишлар бўйича полицияси “Twitter”да ўз аккаунтига эга бўлди, ҳамда ҳозирда 66000 обуначига эга. Энг қизиқарлиси, икки йил аввал мазкур полиция хизмати ушбу оммавий микроблоглар сервисидан фойдаланишга кескин қарши бўлган эди.

Саудия Арабистонининг Яхшиликка химмат қилувчиларни рағбатлантириш ва гуноҳ ишларни олдини олиш комиссия томонидан ўтган жума куни “Twitter”да “PvGovSa” фойдаланувчи номи билан аккаунт рўйхатдан ўтказилган. Полициянинг биринчи твити шундай баён қилади: “Аллоҳнинг номи ва унинг розилиги билан, “Яхшиликка химмат қилувчиларни рағбатлантириш ва гуноҳ ишларни олдини олиш масалалари бўйича Бош президентлик” расмий аккаунти ўз ишини бошлайди, ҳамда Яратгандан барчага ёрдамчи бўлишини сўраб қолади”.

Top