14:08 / 05.05.2015
2109

Гвардиола "Барселона"га қарши 3 нафар марказий ҳимоячи билан ҳаракатланади

352764

Kun.uz: “Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида “Барселона”га қарши кечадиган учрашувда жамоа марказий ҳимоясини кучайтирмоқчи, деб хабар бермоқда “Marca”.

Нашр берган хабарга кўра, испаниялик мутахассис аввало гол ўтказиб юбормаслик ҳақида бош қотирмоқда. Шу сабабдан мураббий учрашувда 3 нафар марказий ҳимоячи тактикасида ҳаракатланишни режалаштирган. Ҳимояда Жером Боатенг ва Мехди Бенатиа ҳаракатланади. Учинчи ҳимоячи сифатида Хави Мартинес ёки Данте майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 6 май куни Ноу Кампда, жавоб учрашуви 12 май Бавария майдонида бўлиб ўтади.

xab-
Top