14:49 / 12.05.2015
2553

“Ўзбекнефтегаз” газ ҳисоблагичлари тизими учун 217 млн долларлик тендер эълон қилди

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси табиий газ узатилишини масофадан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимлари учун тендер эълон қилди. Бу ҳадқа холдинг компаниясининг эълони тарқатилди.

Тендернинг умумий қиймати 217 млн долларни ташкил қилади. Тендер ғолиби Тошкент шаҳри ва вилоятида бўйлаб жами 1.04 млн дона табиий газ узатилишини масофадан ҳисоблаш ва назорат қилиш ускуналарини ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга ошириши талаб қилинади. Тендер бўйича таклифлар 8 июнга қадар қабул қилинади, якунлари эса жорий йилнинг учинчи чорагида эълон қилинади.

Лойиҳа икки йил ичида амалга оширилиши кутилмоқда.
217 млн долларлик лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (100 млн), “Ўзбекнефтегаз”нинг ўз имкниятлари (65.2 млн), тижорат банклари кредитлари (52.1 млн) ҳисобига молиялаштирилади.

Top