06:36 / 12.05.2015
2613

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими NYT мухбирига берган ахбороти учун 42 ойга озодликдан маҳрум этилди

The New York Times газетаси мухбирига махфий ахборотни берган АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими, 47 ёшли Жеффри Стерлинг мамлакатнинг миллий мудофаасига тегишли масалалар бўйича ахборотнинг фош этилишида айбдор деб топилиб, 42 ойга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Қайд этилишича, ҳужжатларда АҚШнинг Эронга ядро дастурини тугатишга таъсир қилишида муваффақиятсиз ҳаракатлари ҳақидаги маълумот баён қилинган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

Top