05:38 / 12.05.2015
3274

Непалда NASA’нинг одамларни қутқариш учун мўлжалланган янги технологияси синовдан ўтказилди

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва NASA томонидан ишлаб чиқилган янги технология Непалда ўтган ойнинг охирида юз берган кучли зилзиладан кейин харобалар остида қолган кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.

Инсонни унинг юрак уришидан топа оладиган FINDER асбоблари прототипи Непалга табиий офат юз бериши биланоқ олиб келинди. Технология биринчи марта дала шароитларида қўлланди. 

Қурилманинг FINDER номи – Finding Individuals for Disaster and Emergency Response – “фавқулодда вазиятлар ёки табиий офатлар вақтида одамларни қидириш” деган маънони англатади.

2013 йилда ишлаб чиқилган ушбу технология харобалар остида9 метр, бетон остида6 метрва очиқ жойда30 метрчуқурликкача одам юрак уришини аниқлай оладиган микротўлқинли радардан фойдаланади.   

Исталган технология учун ҳақиқий синов унинг реал шароитларда қандай ишлаши ҳисобланади. Албатта, ҳеч ким офат юз беришини истамайди, бироқ бундай қурилмалар одамларга турли офатлар юз берганда ёрдам бериш учун ишлаб чиқарилади.

Маълумот учун, Непалдаги зилзила 8 мингдан кўпроқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва юз минглаб биноларни вайронага айлантирди.

Top