14:05 / 12.05.2015
1946

Непалда юз берган навбатдаги зилзила натижасида 300дан ортиқ киши жабрланди

12 май куни Непал ҳудудида бўлиб ўтган навбатдаги зилзила туфайли камида 300 киши жабрланди. Бу ҳақда "Синьхуа" нашрининг твиттери орқали хабар қилинди.
"5 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ киши жароҳатланди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 май тонгида Непалда 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Ундан олдинроқ, 6,3 магнитудали зилзила ҳам бўлиб ўтганди.

Top