19:23 / 12.05.2015
9703

Ўшда ўзбек бош кийимларида бўлган хорижий махфий агентлар қўлга олинди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти милиция ходимлари мамлакатда вазиятни барқарорсизлаштиришда гумон қилинаётган 6 нафар хорижий фуқароси қўлга олди.

“Қўлга олинганлар ўзбекларга хос бош кийимларда бўлган. Улар Сулайман-Тоога бориб, одамлар билан гаплашиб, вилоятдаги вазият ҳақида суриштирган. Биз уларни қўлга олиб, хавфсизлик хизмати ходимларига топширдик. Уларнинг барчаси Украинадан Тожикистон орқали келганлари аниқланди. Қўлга олинган агентлар орасида 2 нафар Буюк Британия фуқароси, 1 нафар Россия фуқароси ва қолганлари украиналиклар бўлган. Ташқи ишлар вазирлиги бундай ёвуз ниятли кимсаларнинг мамлакатимизга келишини назорат остига олса яхши бўларди. 5 июнь воқеалари олдидан нимадир тайёрланаётганидан хавотирланмоқдамиз. Чунки Ўзбекистон ва Тожикистондан кўплаб одамлар келмоқда. Охирги 20 кун ичида кўплаб хорижликларнинг келиши кузатилмоқда. Аввал бундай ҳолат қайд этилмаган эди”, деб айтмоқда Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси вакили.    

Ўтган ҳафтада Ўшда қирғиз бош кийимларини кийиб олиб, тунда ўзбекларнинг уйларини тақиллатиб юрган 13 хорижлик қўлга олинган. Қўлга олинганлар орасида 5 нафар АҚШ, 2 нафар Украина, 1 нафар Бразилия, 3 нафар Канада, 1 нафар Жанубий Корея ва 1 нафар Швеция фуқароси бўлган. Улар ўзларини баптистлар ёки протестантлар деб атаган.   

Top