13:28 / 13.05.2015
2056

Хамес: "Агар Касильясга ҳуштак чалиб норозилик билдирилса, бу бутун жамоага тегишли"

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес баъзи мухлисларнинг жамоа дарвозабони Икер Касильясга ҳуштак чалиб норозилик билдираётганига изоҳ берди.

“Майдонда ҳаракатланаётган вақтда бутун эътибор ўйинда бўлади ва ҳуштакни эшитмайсан. Ўйлашимча, бордию бизнинг жамоадан кимгадир ҳуштак чалиб норозилик билдирилса, бу барча ўйинчиларга тегишли бўлади. Биз бирдам бўлишимиз ҳамда бир-биримизга кўмаклашишимиз зарур”, – дейди футболчи.

Маълумот учун, жамоа сардори Икер Касилься “Валенсия” билан бўлган учрашувда мухлислар томонидан ҳуштак чалиш орқали ҳақоратланган эди. 

Top