11:20 / 14.05.2015
2683

Марка Ротконинг Украина байроғига ўхшаш сурати 46 млн долларга сотилди

Sotheby's аукцион уйида Марка Ротко мўйқаламига мансуб “Сариқ ва кўк” номли сурати 46 млн долларга сотилди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Ротко баландлиги 2,5 м келадиган бу суратни 1954 йилда яратган. Баъзи журналистларнинг таъкидлашича, сурат Украина байроғини эслатиб юборади. Бу сурат бир пайтлар филантроп ва коллекционер Рейчел Меллонга тегишли бўлган.

Абстракционизм йўналишида ижод қилган америкалик рассом Марк Ротко 1903 йилда Россия империясининг Витебск губерниясида (ҳозирги Латвиянинг Даугавпилс шаҳри) дунёга келган. 1913 йилда оиласи билан АҚШга иммиграция қилган. У туғилганда унинг номи Маркус Яковлевич Роткович бўлган.

Top