21:15 / 16.05.2015
5604

Грознийда полиция бошқармаси бошлиғи ва 17 ёшли чечен қизининг никоҳи расман қайд этилди

Грознийда шов-шувларга сабаб бўлган Ножай-Юрт тумани ички ишлар бошқармаси полиция бўлими бошлиғи Нажуд Гучигов ва 17 ёшли чечен қизи Хади Гойлабиеванинг никоҳи расман қайд этилди. 

“Сизнинг гувоҳлар кўз ўнгида билдирган ўзаро розилигингиз билан никоҳингиз қайд этилди”, деб айтиб ўтди ФҲДЁ ходими.

Қайд этилишича, никоҳдан ўтаётганлар Россия қонунига мувофиқ ҳолда турмуш қурганлик ҳақидаги далолатномага ўз имзоларини чекканлар.

Top