14:27 / 16.05.2015
4580

Роскосмос “Протон-М” ракетаси парвозида кутилмаган вазият содир бўлганини маълум қилди

Роскосмос “Протон-М” ракетаси парвози пайтида кутилмаган вазият юз берганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Кутилмаган вазият Москва вақти билан соат 08:56 да, ракетанинг кўтарувчи блоки “Бриз-М” ва “МексСат-1” сунъий йўлдошининг ажралишига бир дақиқа қолганда юз берган.

Аввалроқ Мексика сунъий йўлдоши бўлган “Протон-М” ракета ташувчи кемаси Бойқўнғир космодромидан парвоз қилгани маълум қилинганди.

Top