10:17 / 19.05.2015
2613

Тошкентда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси очилди

Тошкентдаги Ўзэкспомарказда VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси очилди.
Ярмаркада 100дан ортиқ илмий ташкилотлар ўз инновацион лойиҳалари ва ғоялари билан иштирок эттади. Бу лойиҳаларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, саноат, муқобил энергия манбалари, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, ахборот ва коммуникациялар сингари соҳаларга оид.
Бундан ташқари, жорий йилда ярмарка бир қанча янги йўналиш бўйича фаолият кўрсатади. Юқори технологиялар (Hi-Tech) ҳамда энергия тежаш технологиялари шулар жумласидандир.

Top