12:42 / 20.05.2015
6845

Тошкентда таъсири сезилган зилзила маркази Роғун ГEСи қурилаётган ҳудудда бўлгани маълум қилинди

20 май куни тонгида, соат 8:31 да Тошкент шаҳри ҳудудида 2-3 баллик куч билан сезилган зилзила маркази Тожикистоннинг Роғун ГEСи жойлашган ҳудудда бўлгани маълум бўлди.

"Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази" хабарига кўра, 5,5 магнитудали зилзила Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Ер силкиниши эпицентри Душанбедан123 кмшарқда,10 кмчуқурликда жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони расмий Душанбани бир неча марта тоғли ҳудудда, 330 метр баландликда 9-10 баллик зилзилалар юз бериши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олиб, бу ГEСни қурмасликка чақирган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу ҳудуд Ўрта Осиёнинг зилзилалар фаол бўлган ҳудуди ҳисобланади.

Маълумот учун, 1911 йилда бу ҳудудда 9 баллик зилзила содир бўлган ҳамда Сарез кўлининг суви тошиб, 100 мингдан ортиқ кишининг оламдан ўтишига сабаб бўлган.

Top