21:10 / 23.05.2015
3859

You Tube`да "Аёл кулса" номли илк аёллар юмористик шоуси дастурлари жойлаштириб борилади

Замира Бешимова муаллифлигида иш бошлаган илк аёллар юмористик шоуси Ladies show ҳозирда "Аёл кулса" номи билан ижодни давом эттирмоқда. 

Лойиҳа бошловчиси Миртоҳир Мирғуломов, ахборот ҳамкори sb.uz портали ҳисобланади.

Ижодий жамоада элга севимли бўлиб улгурган xонанда ва актрисалар ўзларининг янги қирраларини намойиш қилишмоқда. Мадина Мумтоз, Каниза, Ойхон Ифорзода, Саида, Феруза Мустафаева ва Феруза Норматова шулар жумласидан.

Ҳар сонда меҳмон актерлар ҳам жалб қилинади. Ҳавола қилинаётган видеода Дилшодбек Каттабеков ва Акмал Назаров ҳам аёллар ҳажвий жамоасига кўмаклашишган.

"Аёл кулса" шоу дастурларии энди You Tube сайтида кузатиб бориш мумкин.

Top