15:58 / 25.05.2015
2171

“Евровидение” финали Twitter’даги шарҳлар миқдори бўйича рекорд ўрнатди

Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари “Евровидение-2015” мусиқий танловининг финал босқичини муҳокама қилиш жараёнида 6 млн хабар ёзгани маълум бўлди. Бу ҳақда танловнинг ушбу тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилинди.

Қайд қилинишича, 2014 йилда муҳокамалар жараёнида 5 млн та шарҳ қолдирилган эди. Бу йилги кўрсаткич 1 млн хабарга кўпроқ бўлди. Шу тариқа, “Евровидение”нинг бу борадаги рекорди янгиланди.
Энг кўп твитлар Швеция, Испания, Россия вакилларининг чиқишларига бағишланди. Шунингдек, Грузия, Испания ва Австралия вакилларининг чиқишлари чоғида Twitter фойдаланувчилари орасида энг катта фаоллик кузатилди.

Top