08:57 / 25.05.2015
2070

Польша бош вазири янги президент билан самарали ҳамкорлик қилишига умид билдирди

Польша бош вазири Ева Копач янги президент Анжей Дуда билан самарали ҳамкорлик қилишига умид билдирди. Бу ҳақда у Gazeta Wyborca нашрига баёнот берди.
“Ҳукумат раҳбари сифатида вазирлар маҳкамаси ва янги президент ўртасидаги ҳамкорлик ажойиб натижалар беришини кафолатлайман”, – деди Копач амалдаги президент Бронислав Коморовскийнинг штабида берган интервьюсида.
“Мен Анжей Дудани ғалаба билан табрикламоқчи эдим. Бу ажойиб натижа”, – қўшимча қилди у.

Top