16:42 / 26.05.2015
5160

2035 йилда Қозоғистон дунёнинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига қўшилиши мумкин

2035 йилга келиб Қозоғистон дунёнинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда “Қозоғистон саноатни ривожлантириш институти” акциядорлик жамияти раиси Ойдин Қулсаитовга таянган ҳолда Новости-Казахстан агентлиги маълум қилди.

“Ҳисоб-китобларимизга қараганда, агар саноатлаштириш мафкураси миллий мафкурага айланса, биз 2035 йилга келиб дунёнинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига кира оламиз”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Шу билан бирга, у мамлакатда амалга оширилаётган саноат ва инновацион тараққиёт дастури дарҳол, қисқа муддат ичида натижа беришини кутиш хато бўлади. Дастур беш йил ичида Қозоғистонни Япония ёки Германияга тенглаштириб қўймаслиги алоҳида қайд қилиб ўтилди.

Top