11:52 / 28.05.2015
1978

Испан клублари Европа Лигасида охирги 12 йил ичида 7 марта ғолиб бўлди

27 май куни оқшомида Варшавада бўлиб ўтган “Днепр” ва “Севилья” ўртасидаги Европа Лигасининг финалида испан клуби яна бир бор бу нуфузли мусобақанинг бош совринини қўлга киритди. Учрашув 3:2 ҳисобида андалусияликлар ҳисобига ҳал бўлди.

Бу ғалаба охирги 12 йил ичида ушбу мусобақада испан клубларининг 7-ғалабаси бўлди.

Бу давр мобайнида ушбу мусобақа бош совринини “Валенсия” (2004), “Севилья” (2006, 2007, 2014) ва “Атлетико” (2010, 2012) жамоалари ҳам қўлга киритганди.

“Севилья” ушбу ғалабаси эвазига Европа Лигасининг янги рекордини ўрнатди – у бу мусобақада 4 марта ғолиб бўлган ягона клубга айланди.

Top